“Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари эгаларига топширилди

        Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган бир қатор мураббийлар “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Эътиборлиси тақдирланганлар орасида бухорлик соҳа фидойилари ҳам бор. Кеча Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида тақдирланган устоз ва мураббийларга кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Хабибович Мирзаев тақдирланган спорт фидойиларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, спорт соҳасида олиб бораётган самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан Дилноза Каримова, Комил Тўхтаев, Салойидин Кадиров, Алибек Содиқов, Владислав Попов, Убайт Мукаррамов, Нозима Бозорова, Клара Аминова, Обид Холиқов, Бекмурод Рўзиев, Рустам Разаков, Манучеҳр  Ибраги-мовларга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонларини тантанали равишда топширди.

Тадбир якунида Бухоро вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янги босқичга олиб чиқишда тренерлар хизмати алоҳида эътироф этилиб, янгидан-янги истеъдодли спортчиларни тарбиялаш ва аҳолининг кенг қатламларида спортни оммалаштириш борасида қилинажак ишлар борасида уларга омад ва зафарлар тиланди.

 

Бухоро вилояти спорт бошқармаси 

МАТБУОТ ХИЗМАТИ 

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169