Жаҳон тажрибаси коронавирусга чалинган соғлом одамларнинг аксарияти бир ҳафта ичида соғайиб кетиши ва тиббий парваришга муҳтож бўлмаслигини кўрсатмоқда. Шундай экан, нафақат шу кунларда, балки бутун ҳаётимиз давомида соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда спорт билан мунтазам шуғулланайлик. Азиз юртдошлар, унутманг соғлом овқатланиш ва бадантарбия машғулотлари саломатлигимизнинг асосий тиргагидир.
Шу боис Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси “Спорт билан барчасини енгамиз” шиори остида махсус танлов асосида барчани коронавирусга қарши курашишга чорлайди. Сиз ҳам ушбу танловда иштирок этинг ва махсус совринни қўлга киритинг.
Танлов шартлари билан танишинг!
Бунинг учун, сиз оилангиз билан тонгги бадантарбия ва спорт машғулотларини бажаринг ва уни қўл телефонингиз