Бокс бўйича Рио-2016 олимпиадаси ғолиби, Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров билан лицензион мусобақа борасида қисқа интервью тайёрладик. Ушбу сухбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Лицензион мусобақага олиб борилаётган йиғин қандай кечмоқда?
- Лицензия олиш ҳам осон эмас албатта. Бунинг учун қўлдан келганча терма жамоа йигитлари билан қаттиқ мехнат қилиб, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб харакат қиляпмиз. Машғулотлар борасида гапирадиган бўлсам биз дастлаб Янгиободда машғулотларни ўтадик. Машғулотларга шижоат ва қунт билан киришганмиз. Айни пайтда терма жамоа йигитлари билан Иорданияда машғулотларни олиб боряпмиз. Чунки сўнги босқич шу ерда Иорданияда бўлиб ўтади.
Маълум сабабларга кўра кўчирилган мусобақа сизларга қанчалик даражада ўз таъсирини кўрсатмоқда?
- Буни бизга хеч қандай тасири йўқ. Чунки спортчи қанақа вазият бўлишидан қатий назар хар доим (форма)да бўлиши шарт! Унга шароит ҳам вазият ҳам ўз таъсирини ўтказмаслиги керак. Шу боис биз ҳам тайёрмиз. Насиб этса яқин орада мусобақаларимиз бошланади. Аниқроқ қилиб айтсам 3 март санасидан мусобақа бошланади. Насиб этса мусобақаларда муносиб қатнашиб лицензияни қўлга киритиб юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз деган умиддамиз.
Бухоро спорт бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ