Бугун вилоятимизда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан югуриш бўйича катта марафон ва тантанали тадбир бўлиб ўтди

Барчангизга маълумки бугун, шаҳримизда “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида югуриш бўйича катта марафон бўлиб ўтди. Мазкур марафонда 2000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ҳамда ёшлар иштирок этишди. Марафон М.Иқбол кўчаси яъни Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи олдидан соат 10:00 да старт олди ва Бухоро спорт мажмуасигача бўлган масофани ташкил этди. Ундан ташқари Бухоро спорт мажмуасида тантанали тадбирлар ва Ҳарбий техникалар намойиши бўлиб ўтди.

Шунингдек тадбир давомида югуриш бўйича марафон ғолиблари муносиб тақдирланиб, спортчилар ва харбийлар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар ташриф буюрганлар қалбида ватан туйғусини гавдалантирди.  

 

 

 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, байрам тадбирлари ёшларни Ватанга мухаббат, истиқлол ғояларига садоқат, ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялашга хизмат қилиши, миллий армиямиз сафларига ўз бурчларини ўташ иштиёқини янада кучайтириши шубхасиз.

Зеро, мамлакатимиз сархадлари мустахкам, одамларнинг кўнгли хотиржам, яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари авж олган жойда, шубхасиз, миллий тараққиёт ривожланади.

Бухоро спорт бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169